Загрузка
Загрузка
Centrum Air рейси йўловчилари Истанбулдан Фарғонага багажларисиз учиб келганидан норозилик билдиришди
Ҳодисалар

Centrum Air рейси йўловчилари Истанбулдан Фарғонага багажларисиз учиб келганидан норозилик билдиришди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Centrum Air авиакомпаниясининг Истанбул — Фарғона йўналиши бўйича C6 316 рейси йўловчиларига тегишли 99 дона багаж ҳаво кемасига ортилмай, Туркия аэропортида қолдирилди.

Авиакомпания матбуот хизмати ушбу ҳолатга расмий муносабат билдириб, парвозлар хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳаво кемасига юк ортишда чекловлар жорий этилганини маълум қилган.

Авиакомпания вакиллари юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан чин дилдан узр сўраб, юксиз учиб келиш катта ноқулайлик туғдиришини тушунишларини билдирган.

Масъуллар етказилган кўнгилсизликни бартараф этиш ва юкларни ўз эгаларига тезроқ топшириш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини таъкидлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушланган 99 та багаж 5 октябрь куни соат 22:00 да Фарғона халқаро аэропортига етказиб берилади ва йўловчиларга топширилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Centrum Air ва Qanot Sharq хусусий авиакомпаниялари фаолиятидаги чипталарни меъёрдан ортиқ сотиш ва истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Фуқаролик авиацияси агентлигига сўров юборганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...