Загрузка
Загрузка
Чиноз туманида 17 ёшли ўсмир қотиллик қурбони бўлди. Гумонланувчи унинг синфдоши
Ҳодисалар

Чиноз туманида 17 ёшли ўсмир қотиллик қурбони бўлди. Гумонланувчи унинг синфдоши

88
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 6 июнь куни кечқурун Чиноз тумани Яллама қишлоғида 17 ёшли ўсмирнинг мурдаси зўрлик аломатлари билан топилган. Иш бўйича гумонланувчи сифатида унинг синфдоши ўтмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир онаси билан телефон орқали мулоқотдан сўнг дўстлари билан қисқа муддатга учрашишини айтиб, уйдан чиққан. Кейинчалик унинг кўплаб пичоқ жароҳатлари бўлган жасади қишлоқ уйларидан бирининг ёнидан топилган. Аниқланишича, қотиллик маҳаллий футбол майдони ҳудудида содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари, жумладан, суд-тиббий ва криминалистик экспертизалар ўтказилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...