Загрузка
Загрузка
Чирчиқда иккита ўсмир видеони суратга олиш учун эркакни калтаклашган
Ҳодисалар

Чирчиқда иккита ўсмир видеони суратга олиш учун эркакни калтаклашган

700
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чирчиқда иккита ўсмир видеони суратга олиш учун эркакни калтаклашган. Бу ҳақда маҳаллий ИИБ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалиб, унда Чирчиқ шаҳридаги икки нафар ўсмир   қарияни калтаклашгани акс этган. Учинчи бола эса воқеани   видеога олиб, шарҳлаб турган. Ўсмирлар эркакнинг бошига қўл ва оёқлари билан уришган. Бечора эркак урмасликни илтижо қилиб сўрасада, улар калтаклашни давом эттиришган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳодиса 21 май куни соат 17:30да содир бўлган. Икки нафар саккизинчи синф ўқувчиси 58 ёшли эркакни асоссиз равишда калтаклашган. Бутун жараённи еттинчи синф ўқувчиси суратга олган ва кейинчалик видеони Интернетга юклаган.

Мазкур иш бўйича тергов олиб борилмоқда. Маҳаллий ички ишлар бошқармаси ходимлари ўсмирларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказишган.

Умид қиламизки, мактаб ўқувчилари жиддий жазосини олиб, бу воқеа уларга яхши сабоқ бўлади. Видеода улар ўта шафқатсизликни намоён қилишган. Энг ёмони, улар зўравонлик ва одамни уришдан завқ олишган. Келажакда   бу каби инсонлар қандай одам бўлиб вояга етаркан?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...