Загрузка
Загрузка
Чирчиқда тарбиячилар имконияти чекланган болаларни калтаклагани маълум бўлди
Ҳодисалар

Чирчиқда тарбиячилар имконияти чекланган болаларни калтаклагани маълум бўлди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбиячиларнинг ҳимоясиз болаларга нисбатан ваҳшиёна муносабати акс этган видеолар тарқалди.

Воқеалар 2025 йилнинг декабрь ойида содир бўлган. Видеокадрларда жамиятнинг энг заиф қатлами — имконияти чекланган болалар бир эмас, балки бир неча тарбиячи томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиққа учрагани кўринади.

Тарбиячилар болаларнинг юзига ўқув қуроллари билан урган. Ўзаро тортишиб қолган болаларни ажратиш ўрнига, тарбиячилардан бири боланинг қулоғидан аёвсиз тарзда тортган.

Мазкур боғча ихтисослаштирилган бўлгани сабабли, ундаги болалар алоҳида парвариш ва меҳрга муҳтож эди, бироқ амалда бунинг акси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли масъуллар иштирокида тарбиячиларнинг ушбу хатти-ҳаракатларига нега йўл қўйилгани юзасидан батафсил ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...