Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, оқибатда йўл ёқасида турган аёл жабрланган. Самарқанднинг STV телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, айни пайтда аёл ўта оғир аҳволда.
1993 йилда Навоий вилоятида туғилган фуқаро Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳри Амир Темур кўчасидан ўтувчи йўлнинг ўнг томонидан “Спарк” автомобилини бошқараётган пайтида Nexia-3 автомобили билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув “Спарк” автомобилининг кескин чапга бурилиши туфайли содир бўлган. Воқеа кўчадаги кузатув камераларида қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида йўл четида турган пиёда оғир жароҳатланиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига олиб кетилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, айни пайтда жабрланувчининг аҳволи ўта оғир.
Мазкур иш Пахтачи туман судига юборилган.
Изоҳлар мавжуд емас