Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Дамас” ҳайдовчиси 17 ёшли йигитни уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Мухбиримиз хабар беришича, бу ҳайдовчи йил бошидан 15 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
Фожеа 10 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида содир бўлган. "Дамас" ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, йўл четида уйининг ёнида турган йигитни уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Тергов давомида аниқланишича, ҳайдовчи йил бошидан буён 15 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган, жумладан у илгари ҳам қарама-қарши йўлдан ҳаракатланган ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг қонуний талабларига бўйсинмаган.
Энди у умрбод бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига умид қиламиз.
Эслатиб ўтамизки, олдинроқ ЙПХ инспекторлари 6 синф ўқувчиси “Дамас”ни бошқариб борганлигини аниқлашган эди.
Изоҳлар мавжуд емас