Загрузка
Загрузка
Давлат ёшлар учун ажратган ерларни кўп қаватли уй қурилиши учун сотишга уриниш фош этилди
Ҳодисалар

Давлат ёшлар учун ажратган ерларни кўп қаватли уй қурилиши учун сотишга уриниш фош этилди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси ва муқаддам судланган шахс иссиқхона учун ажратилган ерни турар-жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига катта миқдорда пора талаб қилган.

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод туманида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ йирик жиноятга чек қўйилган. Фирибгарлар маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй қуриш учун 5 гектар ер олиб беришни ваъда қилишган.

Аслида ушбу 29 гектар ер майдони 2020 йилда кам таъминланган ёшларни иш билан таъминлаш ва иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган бўлган.

Гумонланувчилар ернинг 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

42 ёшли воситачи келишилган пулдан 50 минг долларини олаётганда ушланган. Тезкор тадбир давомида унинг шериги — Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ҳам ушбу пулларни қабул қилиб олаётган вақтида қўлга тушган.

Ҳозирда иккала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модда (Фирибгарлик), 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда) ва 28, 211-модда (Пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Давлат кадастрлар палатаси Бўстонлиқ туман филиали ходими ҳам ер майдони ҳужжатларини сохталаштириб бериш эвазига пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...