Загрузка
Загрузка
Декан ўринбосари ўзини жабрланган деб билиб, ҳаммасига қизимни  айбдор қилмоқда. Педагогика институти талабасининг онаси тафсилотлар билан ўртоқлашди
Ҳодисалар

Декан ўринбосари ўзини жабрланган деб билиб, ҳаммасига қизимни айбдор қилмоқда. Педагогика институти талабасининг онаси тафсилотлар билан ўртоқлашди

810
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент давлат педагогика университети талабасининг   касалхонага тушганига ҳам 10 кун бўлди. Қизнинг аҳволи айни пайтда қониқарли, волонтёрлар уни ёлғиз тарбиялаётган онаси учун маблағ йиғишмоқда.

Матбуот вакилларининг ҳибсга олинган декан ўринбосари билан суҳбатлашишига имкон йўқ. Жабрланган қизнинг   онаси таъкидлашича, эркак ўзини қурбон деб ҳисобламоқда.

“Унинг сўзларига кўра, қизим эшикни ичкаридан қулфлаб, ўзи унга тагажоқлик қилган эмиш, гўёки унинг йигити келганидан сўнг, қўрқиб ўзини деразадан пастга тпшлаган экан”, -дид қизнинг онаси Дилдора Комилова “Ўзрепорт” телеканалига.

Унинг фикрича, қизи университет педагогининг биринчи қурбони эмас.

“У кўп йиллардан буён ишлайди, декан эса янги, у тизимдан хабардор эмас. Ўринбосари истаган ишини қилиб келган. Судда мен у учун энг оҳир азони талаб қиламан”, -деди у.

Дилдора Комилова ёлғиз ўзи икки фарзандни тарбиялаб, икки-уч жойда ишлайди, қизининг шартномаси тўлайди.

Бу вазиятда ким қурбон экани фақат суддан сўнг аниқ бўлади. Суднинг қачон ўтиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамизки, кеча Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева Тошкент давлат педагогика университетида талабани зўрлашга бўлган уриниш билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, афсуски,   бу воқеа айсбергнинг учи холос.

Бу мудҳиш воқеани   зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси чоп қилган. Уларга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (Пединститут) 3 курс талабаси Комилова Муштари-бону мурожаат қилган. Унинг айтишича, 2021 йилнинг 18 октябрь куни Зулфия номидаги давлат мукофотига ҳужжат топшириш учун тавсифнома ва тақриз олиш мақсадида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарининг олдига борган.

Декан ўринбосари кутиб туришни сўраган. Қизнинг айтишича, бошқа кишилар кабинетдан чиқиб кетганидан сўнг, декан ўринбосари чарчаганини айтиб, кофе дамлаб беришни илтимос қилган. У ўгирилиши биланоқ, эркак эшикни ичкаридан қулфлаб,   чироқни ўчирган. Бундан хавфсираган Муштари яқин дўсти билан боғланиб, тезда етиб келишини сўраган. Кабинетдан чиқиб кетмоқчи бўлган қизни декан ўринбосари ушлаб олиб, диванга ётқизишга уринган.

Воқеанинг давомини бу ердан ўқинг.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...