Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти аъзосини Ўзбекистонга олиб келишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Асли келиб чиқиши хивалик бўлган “Д.У.” (1969 йилдан туғилган ) ва унинг ўғли “Д.H.” (1994 йилда туғилган) 2009 йилдан 2015 йилгача Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш даврида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ёлловчиларининг таъсирига тушиб қолган", – дея маълум қилмоқда кучишлатар идора.
Натижада, 2015 йилнинг сентябр ойида ота ва ўғил ўз шахсини яшириш учун Тожикистон паспортини сохталаштириб, Туркия орқали Сурияга боришган ва “Ислом давлати” ҳалқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишган.
Кейинчалик "Д.У."қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш учун Суриядан МДҲ давлатларидан бирига борган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида "Д.У."қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Қайд этиш керакки, қўлга олиш чоғида эркак фаол қаршилик кўрсатган, кейинчалик аниқланишича, у "жиҳод"қилиш ниятидан ҳам воз кечмаган экан.
Ҳозирги вақтда Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича "Д.У."га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушланган фуқаронинг ўғли қидирилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас