ДХХ  Наманганда 20 минг қалбақи долларларни олиб қўйди. Уларни Қирғизистон фуқароси сотмоқчи бўлган
Ҳодисалар

ДХХ Наманганда 20 минг қалбақи долларларни олиб қўйди. Уларни Қирғизистон фуқароси сотмоқчи бўлган

1528

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Наманганда 20 минг қалбақи долларни олиб қўйишган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича: "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси иштирокида Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги қалбакилаштирилган пулларни киритишнинг олди олинди”.

Хизмат ходимлари берган маълумотга кўра, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Алабука туманида яшовчи киши Наманганда республикага ноқонуний равишда олиб кирилган 200 дона қалбаки юз долларлик пулларни 9000 долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.

Ушбу қалбаки 20 минг долларнинг миллий валютадаги қиймати 190 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари доирасида ишга даҳлдор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+