Фарғона  водийсига дунёда энг йирик радиоактив чиқиндилар жойининг  аянчли аҳволи  хавф солмоқда. Видео
Ҳодисалар

Фарғона водийсига дунёда энг йирик радиоактив чиқиндилар жойининг аянчли аҳволи хавф солмоқда. Видео

1658

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz  ЯА. Жаҳондаги энг йирик саналган Қирғизистоннинг Жанубий-Ғарбий қисми Майлуу-Суу шаҳри яқинида жойлашган  радиоактив чиқиндилар  жойининг аянчли аҳволи туфайли  Фарғона водийсида экологик ҳалокат з беришиши  мумкин.  Бу ҳақида Euronews га ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz  мухбири хабар бермоқда.

Айни пайтда чиқиндилар  қабристони ва шахталар қўриқсиз   ва хизмат  кўрсатишсиз  қолмоқда. Экологлар ва шифокорлар жиддий хавф ҳақида бонг уришмоқда.  

“Мен  атайин текшириб кўрганимда радиация соатига  100 рентгендан ошмоқда. Шундай жойда эса  кейинги икки—уч йилда  бир нечта уй қурилди”, - деб айтмоқда  маҳалий аҳоли вакилларидан бири. 

Майлуу-суу чиқиндилар жойи Қирғизистон Ҳукумати томонидан республикадаги энг хавфли ҳудуд деб эътиро қилинган.  Яқинда бўлиб ўтган парламент йиғилишида Бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов чиқиндиларнинг дарёга оқиб тушиши минтақавий фожеага олиб келиши  ҳақида гапирган эди.  Экологлар  зудлик билан  чора кўрилишини  талаб этишмоқда. 

“Тоғ қисмларининг  культивация қилинмаганлиги натижасида барча сақлаш жойлари  яроқсиз ҳолга келиб  қолган. Хусусан, уларни сувдан ҳимоя қилувчи сув кўтармалари таъмирталаб аҳволда. Фараз  қилинг, Фарғона вилоятида  14 миллион  киши яшайди. Табиий офат юз берган тақдирда сақлаш жойларидаги чиқиндилар  Норин дарёсига тушиш мумкин. Бу эса  бутун Фарғона водийсида катта фожеага  сабаб бўлади”, - даб таъкидламоқда маҳаллий эколог. 

Совет  даврида Майлуу-сууда уран  рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича  муҳим марказларидан бири жойлашган эди. Ҳозирги пайтда эса шаҳар ногиронлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Бир неча йил илгари Жаҳон  банки дастури доирасида тоғ-бойитиш заводдан қолиб кетган 23  та чиқиндилар қабристонлариддан биртаси хавфсиз ҳудудга  кўчирилган эди.  

Не пропусти ничего важного: больше новостей в Telegram-канале Podrobno.uz. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+