Загрузка
Загрузка
Фарғонада 125 миллиард сўмдан ортиқ сохта ҚҚС схемаси фош этилди
Ҳодисалар

Фарғонада 125 миллиард сўмдан ортиқ сохта ҚҚС схемаси фош этилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича сохта операциялар орқали ноқонуний кешбэк олишга уриниш аниқланди. Солиқ органлари сунъий шакллантирилган 125,4 миллиард сўмлик ҚҚСни бекор қилди.

Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси маълумотига кўра, қонунбузарлик яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида ўтказилган таҳлиллар натижасида фош этилган.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида яшовчи шахс ўз номига икки масъулияти чекланган жамиятни рўйхатдан ўтказиб, жорий йил май ойида Термиз шаҳридаги бошқа корхонадан гўёки 1,2 триллион сўмлик ун ва сариёғ харид қилингани ҳақида электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирган.

Бироқ май ойи учун ҚҚС ҳисоботлари ҳамда корхоналарнинг юридик манзилларидаги омборлар текширилганда, товарлар амалда етказиб берилмагани ва томонлар ўртасида ҳеч қандай молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилмагани аниқланган.

Тезкор чоралар натижасида мазкур икки корхонанинг ҚҚС тўловчиси сифатидаги гувоҳномалари вақтинча тўхтатилган. Улар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини тақдим этганидан сўнг 125,4 миллиард сўмлик сохта ҚҚС ҳисобдан чиқарилган.

Солиқ органлари маълум қилишича, мазкур схема ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чекларни тарқатиш ва улар асосида ноқонуний кешбэк маблағларини олиш мақсадида ташкил этилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Аввалроқ Андижон вилоятида ҳам бир гуруҳ шахслар томонидан Soliq Mobile иловаси орқали 35,1 миллиард сўм бюджет маблағини кэшбек кўринишида қонунга хилоф равишда ўзлаштириш ҳолати фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...