Загрузка
Загрузка
Испанияда ҳам кузатилган аномал иссиқлик 1000 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди
Дунё

Испанияда ҳам кузатилган аномал иссиқлик 1000 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Испанияда кузатилган аномал иссиқлик тўлқини оқибатида камида 1028 киши вафот этди. Карлос III Соғлиқни сақлаш институтининг маълумотларига кўра, ўтган ой иссиқ ҳаво таъсири туфайли қайд этилган ушбу ўлим кўрсаткичи 2025 йил июнь ойидаги (407 та) кўрсаткичдан икки баробардан ҳам зиёд бўлиб, бу 2015 йилдан буён июнь ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткич сифатида тарихга кирган. 

Айниқса, 23 июнь куни иссиқлик тўлқини ўзининг энг юқори чўққисига чиққан пайтда Испания аҳолисининг қарийб 73 фоизи — 35,7 миллион киши саломатлик учун хавфли ҳарорат таъсири остида қолган. Испания миллий об-ҳаво агентлиги (AEMET) июнь ойи мамлакат тарихидаги иккинчи энг иссиқ июнь бўлганини ва унда ўртача ҳарорат меъёрдан 3,2 даража юқорини қайд этганини маълум қилган. 

Умуман олганда, 2026 йилнинг биринчи ярми Испания тарихидаги энг иссиқ давр бўлиб, ҳарорат одатий кўрсаткичдан 1,6 даража баланд бўлган. Франция ва Германия сингари Европанинг бошқа кўплаб давлатларида ҳам ҳарорат 40 даражадан ошиб, рекорд даражадаги кўрсаткичлар кузатилган, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса қитъада иссиқлик туфайли қўшимча 1300 дан ортиқ ўлим ҳолати юз берганини билдирган.

Метеорологларнинг фикрича, ушбу кучли иссиқлик тўлқини Африка томондан шимолга ҳаракатланган иссиқ ҳаво оқими ва "Африка антициклони" кучли юқори босим тизими таъсирида юзага келиб, ўзига хос "иссиқлик гумбази" ҳодисасини келтириб чиқарган. Мутахассислар инсон фаолияти натижасида юзага келган глобал иқлим ўзгариши бундай экстремал об-ҳаво шароитини янада кучайтирганини, жумладан, жорий йилги иссиқлик тўлқини ҳароратини одатдагидан 4 даражагача баланд қилганини таъкидламоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Европада кузатилаётган мисли кўрилмаган эрта ёзги иссиқлик тўлқини оқибатида 21 июндан 29 июнгача камида 1300 нафардан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилганди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...