Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 6 июль куни Фарғона вилоятида Ички ишлар бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир нечта криптобиржалар орқали 2,5 триллион сўмлик крипто-активлар айланмасини ноқонуний амалга оширган маҳаллий фуқаро қўлга олинди.
Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ушбу шахс илгари ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан судланган.
Тўпланган ашёвий далиллар асосида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи ўз кўрсатмасида 2023 йилдан буён трейдинг билан шуғулланиб келганини ва брокерлик ҳисобларини тўлдиришда крипто-ҳамён ҳамда крипто-валюталардан фойдаланганини билдириб, қилмишидан пушаймонлигини тан олган.
Қонунбузарликда гумонланаётган ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада оғир беморларнинг даволаниши учун йиғилган пулларни ўзлаштирган 19 ёшли йигит ушланганди.

Изоҳлар мавжуд емас