Загрузка
Загрузка
Фарғонада мактабда ўқувчи ва унинг онаси шафқатсизларча калтакланди
Ҳодисалар

Фарғонада мактабда ўқувчи ва унинг онаси шафқатсизларча калтакланди

70
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марғилон шаҳридаги 25-сонли мактабда эркак киши 5-синф ўқувчисини ва унинг онасини аёвсиз калтаклагани акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа икки ўқувчи ўртасидаги жанжални ҳал қилиш мақсадида мактабга келган ота томонидан содир этилган.

Ҳодиса мактаб ҳудудида юз берган бўлиб, эркак аввалига вояга етмаган болага қўл кўтарган, сўнгра унга қаршилик кўрсатган боланинг онасига ҳужум қилган. Видеолавҳаларда эркак аёлни ерга йиқитиб, тепгани, сочидан тортиб судрагани акс этган.  

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан жанжаллашган фуқароларнинг аризасига асосан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...