Загрузка
Загрузка
Косонсойда ўқитувчи 1-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади
Ҳодисалар

Косонсойда ўқитувчи 1-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчининг ёш ўқувчини юзига бир неча бор тарсаки урган видеоси тарқалиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Маълумотларга кўра, тумандаги 3-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси 1-"Б" синф ўқувчисини китобни ўқиб бера олмагани учун калтаклаган. 

Ҳодиса жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 10:30 ларда 3-дарс машғулоти вақтида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Ҳозирда ҳолатга ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 2-сонли мактабда маъмурият вакили ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатгани акс этган видеотасвирлар тарқалиб, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таълим бошқармаси томонидан суриштирув ишлари бошланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...