Загрузка
Загрузка
Қўқонда мижозини ўлдирган банк ходимига суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Қўқонда мижозини ўлдирган банк ходимига суд ҳукми ўқилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 17 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида мижозининг 5700 долларни эгаллаш мақсадида уни ўлдирган ва жасадини Катта Фарғона каналига ташлаб юборган банк ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, банк ходими мижознинг ёнида автомобиль харид қилиш учун маблағ борлигини билиб, уни алдов йўли билан овлоқ жойга олиб борган. У ерда атайлаб жанжал чиқариб, пичоқ билан мижозга оғир жароҳатлар етказиб, қасддан ўлдирган.

Жиноят изларини яшириш мақсадида судланувчи марҳумнинг жасадини автомобилида банкка олиб келган ва иш вақти тугагач, каналга ташлаб юборган. Олти кунлик қидирув тадбирларидан сўнг марҳумнинг жасади сувдан топилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" ва "и" бандлари (Оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилган.

Шунингдек, ундан марҳумнинг қонуний вакилига етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулнинг Умрания туманида Ўзбекистон фуқаролари Дурдона Хакимова ва Сайёра Эргашалиеванинг ўлими бўйича ҳам суд қарори чиқарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...