Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари ўсишда давом этмоқда
Жамият

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари ўсишда давом этмоқда

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг апрель ойи якунларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси бозорида фаоллик кузатилиб, нархлар сезиларли даражада ошган. Пойтахт бўйича уй-жой ижарасининг ўртача қиймати бир квадрат метр учун тахминан 9,2 долларни ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 9,1 фоизга юқоридир.

Шаҳарнинг марказий ҳудудларида ижара ҳақи анъанавий тарзда юқори даражада сақланиб қолмоқда. Энг қиммат ижара нархлари Миробод (11,5 доллар), Шайхонтоҳур (11,2 доллар) ва Яккасарой (10,5 доллар) туманларида қайд этилган. Кейинги ўринларни Мирзо Улуғбек (10 доллар), Юнусобод (9,5 доллар) ҳамда Чилонзор (9,3 доллар) туманлари эгаллаб турибди. Нисбатан арзон уй-жой ижараси эса Учтепа (7,7 доллар), Олмазор (7,8 доллар), Сергели (7,3 доллар) ва Бектемир (6,7 доллар) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг тез суръатлар билан ўсиши марказдан сал узоқроқдаги ва чекка ҳудудларда кузатилган. Хусусан, нархларнинг ўсиши бўйича Яшнобод тумани 18,2 фоизлик кўрсаткич билан мутлақ етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Бектемир туманида 16,7 фоиз, Юнусободда 14,3 фоиз, Чилонзорда 13,4 фоиз ва Мирзо Улуғбек туманида 12,5 фоизлик юқори йиллик ўсиш қайд этилган. Сергели (12,1 фоиз), Учтепа (7,7 фоиз), Олмазор (5,9 фоиз), Яккасарой (5,3 фоиз) ва Миробод (3,8 фоиз) туманларида ҳам нархлар ошган. Фақатгина Шайхонтоҳур тумани пойтахт бўйича ижара нархи пасайган ягона ҳудуд бўлган — бу ерда йиллик кўрсаткич 0,6 фоизга тушган.

Умумий ҳисобда, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси бозори кўчмас мулк савдоси бозорига қараганда тезроқ суръатларда ривожланмоқда. Бир йил давомида ўртача ижара ҳақи 9,1 фоизга кўтарилган бир пайтда, пойтахтда уй-жой сотиб олиш нархларининг умумий индекси бор-йўғи 7,6 фоизга ўсган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 3,8 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга кўп. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ижара бозорида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда ҳисобот даврида 1,6 триллион сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...