Загрузка
Загрузка
Фарғонада солиқ инспектори 100 минг долларлик "ер савдоси" устида қўлга тушди
Ҳодисалар

Фарғонада солиқ инспектори 100 минг долларлик "ер савдоси" устида қўлга тушди

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ер майдонини ноқонуний равишда ажратиб бериш ва унинг тоифасини ўзгартириш эвазига катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, бош инспектор юқори лавозимдаги танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар қишлоқ хўжалиги ерини наманганлик тадбиркорга сайёҳлик маскани қуриш учун ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 95 минг доллар, ер тоифасини ўзгартириш учун эса яна 6 минг доллар, жами 101 минг доллар талаб қилган. 

ДХХ ва ИИВнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, солиқ ходими сўралган пулдан 20 минг долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Ҳозирда Наманган вилояти прокуратураси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора беришда қасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. 

ДХХ фуқароларни коррупция ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатлаган. 

Кеча Олий таълим вазирлиги ходими ҳам 100 минг доллар пора билан қўлга тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...