Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий сегментида “Uzbekistan Airways” ва "Ўзбекнефтегаз”дан кўп миллионли мукофотлар ва танловлар ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳукумат мазкур эълонларга ишонмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжерида вирусли сайтга ҳаволалар тарқатилиб, уларда гўёки “Uzbekistan Airways” ва "Ўзбекнефтегаз"дан совринли ўйин ўтказилиши айтилган. Бу хабарлар ҳақиқатга мос эмас”, - дея хабар бермоқда ҳукуматнинг фейк хабаларни инкор этиш бўйича AntiFake.uz. канали.
Фирибгарларнинг ишлаш схемаси оддий – улар оммабоп гуруҳлар орқали фуқароларга “Uzbekistan Airways” ва "Ўзбекнефтегаз"дан 10 миллион сўм (сумма ҳар хил бўлиши бўлиши мумкин) ютиб чиққанликлари ҳақида маълум қилиб, сохта сайтга ҳавола юборишади. Шунингдек, бу сайтдан рўйхатдан ўтиш ва пул мукофотини олиш таклиф қилинади.
“Ютиб чиққан фуқаро” сайтга пластик рақамини, ўзининг шахсий маълумотларини, телефонига келган SMS рақамини киритиши биланоқ, фирибгарлар пластик картадан дарҳол пулларни ечиб олишга муваффақ бўлишади.
Изоҳлар мавжуд емас