Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро ҳужжатларни қалбакилаштириб, ўзини-ўзи корхона директори этиб тайинлаган ва 5 миллиард сўмлик мулкни сотиб юборган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
27 март куни Сариосиё тамани ИИБ Тергов бўлимига хусусий корхона раҳбаридан ариза келиб тушган. Унда айтилишича, “Бустон” маҳалласида яшовчи К.У. ташкилотга тегишли бўлган думалоқ муҳрни (дубликат) нусхасини ясатиб олиб, ўзини ушбу ташкилотнинг янги раҳбари сифатида буйруқ чиқарган”, -дея маълум қилмоқда ИИВ.
Кейинчалик фуқаро Давлат хизматлари агентлигидан қайта рўйхатдан ўтказиб, амалдаги директорнинг имзоларини қалбакилаштирган. Қолаверса, қалбаки шартномалар ҳамда счёт фактуралар тузган.
Шу тариқа ташкилотга тегишли бўлган иншоот, 118 гектар ер майдонини 5 миллиард сўмга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 апрель куни фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас