Загрузка
Загрузка
Гоҳида замонлар қайтаркан: Podrobno.uz  ковид бўйича статистика учун  АОКАдан  огоҳлантириш олди
Ҳодисалар

Гоҳида замонлар қайтаркан: Podrobno.uz ковид бўйича статистика учун АОКАдан огоҳлантириш олди

769
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Podrobno.uz Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)дан огоҳлантириш хатини олиб, унда қандайдир “жиддий ҳуқуқий оқибатлар” ҳақида шама қилинган. Агарда бу нашр “текширилмаган маълумот”ни чоп этишни давом эттирса, улар чора кўришлари мумкин экан.

Юборилган хатда “Мирзиёёв ҳузурида ўтказилган йиғилишда   ковидга чалинганлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасидан уч баравар ортиқ кўрсатилди” номли мақола ҳақида гап кетмоқда. Унда   давлат раҳбарининг матбуот-хизмати берган маълумотлар эълон қилинган бўлиб, шу асосда коронавирусли беморлар учун муассасаларда 6570 киши даволанаётгани ошкор этилган. Таққослаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикаси ҳам келтирилиб, ундаги кўрсаткичлар уч баравар камлиги аён бўлган.

Мақолада муаллиф томонидан вазирлик учун ноқулай саволлар берилган. Жумладан, нима сабабдан коронавирус аниқланмаган беморлар ковидли касаллар билан бирга тақсимлаш марказларида даволанмоқда, деган савол берилган. Ёки бўлмаса, нима учун Ўзбекистон пневмония билан оғриганлар бўйича алоҳида статистикани бермаяпти, деб сўралган. Шу билан бирга, мақолада беморлар ҳисобини юритишнинг ушбу тизими рақамларни эҳтимолий манипуляция қилиш учун жиддий салоҳият яратиши мумкинлиги ҳақида муаллифнинг фикри келтирилган.

Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз релизини эълон қилди ва шу орқали пневмония ҳамда бошқа аломатлари бор беморлар қайд этилмаётгани ҳақида муаллифимиз илгари сурган тахминни тасдиқлади.

Podrobno.uz “қандайдир оқибатлар”га шама қилинган ёзма огоҳлантиришлар ноқулай саволларни бермаслиги ва оғриқли мавзуларни кўтармаслиги учун ОАВга босим ўтказиш усули деб қабул қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди. Наҳотки, сўз эркинлиги ва журналистик нуқтаи назарни ҳимоя қилиши керак бўлган АОКА цензура билан шуғулланишни бошлаётган ва воқеани қандай ёритиш кераклигини ОАВга кўрсатаётган бўлса?

Таъкидламоқчи эдикки, АОКАнинг бошқа соҳаларда амалга ошириши   лозим бўлган ишлари кўпдир. Бундан кўра, ОАВ сўровларига жавоб бермайдиган ёки номигагина “отписка”лар билан чегараланиб қолаётган ва шу орқали амалдаги қонунчиликни бузаётган давлат идораларининг матбуот-хизматлари фаолиятига эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Шу билан бирга, янги Ўзбекистоннинг сиёсати эскича “страусмонанд” ёндошувлардан узоқлашаётганига умид қиламиз.   Ўшанда бошни тупроқ остига яширгандан гўёки муаммо йўқдек туюларди.

ОАВ - жамият ривожи ва унинг   яхши томонга ўзгариш қобилиятини акс эттирувчи ёрқин индикаторлардан бири. Айнан журналистлар ҳокимият олдига ноқулай саволларни қўйиши, уни олдинга қараб кетишига кўмаклашиши керак. Мободо бу интилишлар яна оёқости қилинадиган бўлса, хусусан ОАВни амалдорлардан ҳимоя қилиши лозим бўлган идора томонидан, бирор-бир яхшиликдан умид қилмаслик керак. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...