Загрузка
Загрузка
Қибрайда 95 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди — икки киши қўлга олинди
Ҳодисалар

Қибрайда 95 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди — икки киши қўлга олинди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​  Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дарахтлар орасига яширилган 95 килограммга яқин "гашиш" гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Уни олиб кетиш учун келган икки нафар фуқаро ҳам қўлга олинган.

Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида дала майдонида яширилган 4 та хўжалик қопи топилган. Қоплар ичида жами 109 та ўрам бўлган.

Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, ўрамлардаги модда салькам 95 килограмм "гашиш" экани тасдиқланган.

Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари гиёҳвандлик воситасини ким олиб кетиш учун келишини аниқлаш мақсадида ҳудудни кузатувга олган.

8 кун ўтиб, яширилган қопларни олиб кетиш учун келган икки нафар фуқаро ушланган.

Тергов давомида гиёҳвандлик воситасини мазкур жойга яшириш ва кейинчалик олиб кетиш бўйича топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, қўлга олинган. Маълум бўлишича, у аввал бензин контрабандаси билан боғлиқ жиноят иши доирасида жавобгарликка тортилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситасининг миқдори 700 мингга яқин истеъмол дозасига тенг. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг қора бозордаги қиймати якуний истеъмолчигача етказилган тақдирда 10 миллион доллардан ошиши мумкин эди.

Аввалроқ Чирчиқда Россиядан катта миқдордаги гашиш солинган жўнатмани олган 17 ёшли мактаб ўқувчиси ушланганди. Консерва банкаларида қарийб бир килограмм гиёҳвандлик моддаси яширилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...