Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ ходими “Қуйлик” бозори ёнидаги бекатда ёш йигитни ўлимдан қутқарган. Йигитда кутилмаганда тутқаноқ юз берган, у хушини йўқотиб, ўзига келмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
20 октябрь куни Даврон одатдагидек эрта тонгда мактабга йўл олган. Йўлда кетаётганида “Қуйлиқ! бозори яқинидаги бекатда бирдан ўзини ёмон ҳис қилиб, ерга йиқилган. Унга ёрдам бериш учун атрофида одамлар тўпланган. Бироқ, одамлар унга нима бўлаётганини тушуна олмаган, йигитнинг аҳволи эса тобора ёмонлашиб борган.
"Эрталаб ИИББга ишга кетаётганимда икки киши ёнимга югуриб келиб, автобус бекатида ҳушсиз ётган йигитга ёрдам беришимни сўради. Мен унинг ёнига бориб, аҳвол оғирлигини англадим. У зўрға нафас олаётганди. Унга тез ёрдам керак эди, тутқаноғи бошланганди. Тишларини қўлим билан очиб, тилини чиқардим, кейин юрагини массаж қила бошладим ва бир оздан сўнг у нафас олди. Сўнгра шифокорлар келиб унга ёрдам кўрсатди", - деди Фарход Рафиев.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, ҳамма нарса жуда тез содир бўлган, йигитнинг тутқаноғи бошланиб, у ерга йиқилган ва ҳеч ким нима қилишни билмаган. Вақтида етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходими йигитнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Изоҳлар мавжуд емас