Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ Тошкент давлат педагогика университети талабаси Муштари Комилованинг ишини юритган терговчига нисбатан текширув ўтказмоқда. У қизнинг телефонида бўлган беҳаё видеоларни тарқатган бўлиши мумкин. Зўравонликка қарши Nemolchi.Uz. лойиҳаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, терговчи қизнинг телефонини текшириш учун олган.
“Бугун Муштари Комилованинг беҳаё видеоларни акс этган ролик ижтимоий тармоқда тарқалди. У ўтган йили қиш ёки баҳорда видеоларни севган йигитига юборган. Айрим каналлар маълум қилишича, қиз ушбу видеоларни декан ўринбосарига юборган бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам сотиб олинган ботлар ва блогерларнинг иши кўриниб турибди”, -дея такъкидламоқда Nemolchi.Uz.
Кузда Муштари ўз телефонини текшириш учун терговчи Фахриддинга топширган. Тахминан икки ҳафта муқаддам терговчи мазкур ишни юритишдан четлаштирилган.
“Бугун унинг шахсий ёзишмаларидан иборат видео пайдо бўлди. Бу тасодифанми? Балким. Бу саволга ИИВ жавоб бериши ва Фахриддин исмли терговчи масаласига ойдинлик киритиш лозим. Қизнинг ор-номусига путур етказадиган хабарни тарқатаётганларнинг барчаси Жиноят кодекснинг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилишига умид қиламиз”, -дея маълум қилмоқда зўравонликка қарши лойиҳа вакиллари.
Бундан ташқари, терговчи қизнинг дугонасига тегажоғлиқ қилгани боис, қиз ва терговчи ўртасидаги ёзишмалар скриншоти ва қўшимча маълумотлар ИИВ Тергов бошқармасига юборилган.
“Бундай ҳатти-ҳаракат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимига мутлақо тўғри келмайди ва меъёрдаги терговчиларнинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади”, -деб қўшимча қилмоқда Nemolchi.Uz.
Изоҳлар мавжуд емас