Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, икки нафар ўзбекистонлик Тошкент вилоятидаги ерни 1 миллион долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
"Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро Салар қишлоғидаги икки гектар ерни 1 миллион 10 минг долларга сотаётганда қўлга олинди", - дейилмоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот-хизмати тарқатган хабарда.
Терговолди текширувда маълум бўлишича, 2018 йилда Қибрай тумани хокимининг қарорига мувофиқ, бу ер 1963 йилда туғилган ва Тошкент вилоятида яшовчи фуқарога қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун ажратилган. Бироқ, бугунги кунга келиб бу ҳудудда бирор-бир амалий ишлар олиб борилмаган.
Айни пайтда ушбу ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб қилиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас