Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Иш вақтида автомобилда ухлаб ётган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилган. Мазкур воқеа акс этган видеолавҳа кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди ва катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
ЙҲХББ маълумотларига кўра, видеолавҳа 11 сентябрь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида суратга олинган. Ходимнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Ҳолат тасдиқлангач, унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, одобсиз ҳатти-ҳаракат ва масъулиятсизлик, “ИИБда хизматни ўташ” тўғрисидаги Низомнинг 144 бандига мувофиқ ИИВнинг меъёрий буйруқлари талабларининг бузганлиги учун инспектор эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Унинг раҳбарларига ҳам тегишли чоралар кўрилган.
Изоҳлар мавжуд емас