Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Истамбулдан Тошкентга учиб келаётган йўловчидан регби тўпини олиб ўтиш ва етказиш сўралган. Бу учун фуқаро қамоққа тушиш мумкин. Тўп ичида гиёҳванд моддалар бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) хорижга чиқаётган ёки ўз Ватанига қайтаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилган.
"Ҳеч қачон бегоналарнинг илтимосига биноан ёки маълум бир пул мукофоти эвазига бировнинг юкларини божхона орқали ўтказишга рози бўлманг. Бу ёмон оқибатларга олиб келади", - дея таъкидламоқда ДБҚ.
Шундай ҳолатлардан бири 16 октябрь куни содир бўлган. Истанбул – Тошкент рейсидан тушиб, яшил йўлак бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчининг юки божхоначиларнинг эътиборига тушган. Унинг қўлида регби тўпи топилган, тўп ичида эса гашиш ёғи солинган уч турдаги 72 ампула борлиги аниқланган.
Йўловчи гиёҳванд моддалар унга тегишли эмаслиги, у шунчаки Тошкентда бир кишига регби тўпини етказиши лозимлигини айтган. У сўзларини тасдиқлаш учун Телеграмдаги ёзишмаларни тақдим этган. Бироқ, ДБҚ маълум қилишича, бу уни жавобгарликдан озод қилмайди.
Изоҳлар мавжуд емас