Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Истанбулда олти ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бола трамвай вагони ва платформа чети орасига транспортдан тушиб йиқилган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълум қилишича, фожиа 8 июнь куни Фотиҳ туманида содир бўлган. Бола ота-онаси билан Туркияга сайёҳ сифатида борган. У оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб бормоқда.
Дипломатик ваколатхона марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Консуллик ватандошларни транспорт ва йўл инфратузилмаси серқатнов бўлган йирик мегаполисларда вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмасликка чақирди.
Аввалроқ Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Полиция дастлабки маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилган 29 ёшли аёлнинг ўлими, шунингдек, Сакаря вилоятидаги алюминий заводларидан бирида 54 ёшли эркак билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани ўрганмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас