Загрузка
Загрузка
Итни машинанинг юкхонасига боғлаб қўйган эркак топилган. Унинг  айтишича, бу ҳаракатни янги уйга кўчаётгани учун содир  этган
Ҳодисалар

Итни машинанинг юкхонасига боғлаб қўйган эркак топилган. Унинг айтишича, бу ҳаракатни янги уйга кўчаётгани учун содир этган

548
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Итни машинанинг юкхонасига боғлаб қўйган эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан топилган. Унинг айтишича, бу ҳаракатни янги уйга кўчаётгани учун содир этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, душанба куни йўлдан кетаётган машинанинг устки қисмига боғлаб қўйилган итни акс этган   сурат ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Зооҳимоячилар ва кўплаб фойдаланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиб, ҳайвонларга шафқатсиз муомала қилган ҳайдовчини топиш ва уни жазолашни сўрашган.

Тошкент вилояти ИИББ маълумотларига кўра, фотосурат Олмалиқда олинган. Ҳайдовчининг сўзларига қараганда, у янги уйга кўчиб ўтаётган бўлган. Машина салонида жой қолмагани боис, итни юқоридаги юкхонага боғлаган эмиш. Шунингдек, унинг айтишича, ит якка қолмаслиги учун бу ишни амалга оширган экан.

Мазкур ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг   111 моддаси (ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича баённома тузилиб, иш судга оширилган.  

Айбдор эркак БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача (810 минг сўмдан 1.3 миллион сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...