Хавфли селфи. Икки нафар ўсмирни поезд вагонида ток урди
Ҳодисалар

Хавфли селфи. Икки нафар ўсмирни поезд вагонида ток урди

44

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик 12 ва 13 ёшли икки ўсмир поезд вагони томида селфи қилмоқчи бўлганидан сўнг ток урди. Улардан бири жиддий куйиш жароҳатини олган.

"Миллар" хабарига кўра, воқеа Юнусобод туманидаги "Чуқурсой" темир йўл станциясида содир бўлган. Ўсмирлардан бири вагонга чиқа бошлаганида ток урди, уни пастга улоқтирди ва у поезд четидаги зинада осилиб қолган.

Иккала беморга ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам хизматининг куйиш бўлимига ётқизилган.

Шифокорлар маълумотига кўра, ўсмирлардан бирининг аҳволи қониқарли ва уйига жавоб берилган. Иккинчиси тахминан 50 фоизгача куйган, шу жумладан боши, юзи, қўллари ва оёқлари шикастланган. Ўтказилган муолажалардан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланди, бироқ у ҳамон назоратда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...