Загрузка
Загрузка
Комил Алламжонов: Муштари Комилованинг видеосини чала эркаклар тарқатмоқда. Бу ўта пасткашлик
Ҳодисалар

Комил Алламжонов: Муштари Комилованинг видеосини чала эркаклар тарқатмоқда. Бу ўта пасткашлик

804
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент давлат Педагогика университети талабаси Муштари Комилованинг декан ўринбосари томонидан зўрлашга уриниш, сўнг деразадан улоқтирилишини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Номаълум шахслар қизни қоралаш ва уни синдириш, эҳтимол, айбловларни бекор қилиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Ўзбекистон Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов қизни қўллаб-қувватлаб, видеони тарқатаётган одамлар   пасткашлик қилаётгани, улар чала эркаклар эканини айтиб ўтди. 

"Ҳозир бу видеони ким тарқатяпти? Эҳтимол, қиз бу видеони дугонасига эмас, балки қайсидир йигитга юборган. Демак, видео баъзи эркаклар томонидан тарқатилмоқда. Агар у ҳақиқий эркак бўлса, ўз видеосини ёки жавоб юборган ёзма матнини ҳам тарқатсин. Қисқаси, улар чала эркаклар дейилади. Мен бир қиз нотўғри қилган бўлса ҳам, йигитлар пасткашлик қилаяпти, деб айтмоқчиман. Кундан кунга биз янада майда гап ва разил бўлиб бормоқдамиз. Буларнинг барчаси жаҳолат оқибатидир. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ",- деб ёзмоқда у Телеграмм каналида.

Тошкент давлат Педагогика университети талабаси Муштари Комилованинг ҳикояси жамиятда катта шов-шув келтириб чиқарди. Декан ўринбосари уни зўрламоқчи бўлган, кейин эса нима бўлганини яшириш учун қизни деразадан итариб юборган.

Қизнинг сўзларига кўра, декан ўринбосарининг яқинлари уларнинг   аҳволини тушуниш керак, деб ҳисоблайдилар. Аммо қизнинг ҳолатини тушунишни истамайдилар. Улар декан ўринбосарининг дастидан жабр кўрган Муштари ва бошқа қизларнинг бошидан нималар кечаётганини билишмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...