Загрузка
Загрузка
Маккада 170 нафардан зиёд ўзбекистонлик зиёратчи турфирмалар айби билан ватанга қайта олмаяпти
Ҳодисалар

Маккада 170 нафардан зиёд ўзбекистонлик зиёратчи турфирмалар айби билан ватанга қайта олмаяпти

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 170 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси хусусий турфирмалар ва алоҳида шахсларнинг ташкилий хатолари туфайли қийин аҳволда қолди. Хабарларга кўра, Умра зиёратига борган ушбу фуқаролар ташкилотчилар томонидан нотўғри маълумот берилиши ва қайтиш авиачипталари таъминланмагани сабабли белгиланган муддатда ортга қайта олишмаган.

Вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Маккадаги Kanari ва Al-Ayam Elite меҳмонхоналарига бориб, зиёратчилар билан учрашган. Маълум бўлишича, қолганларнинг аксарияти кекса ёшдаги инсонлар бўлиб, улар орасида инфарктни бошидан ўтказган, қандли диабет ва қон босими бор беморлар мавжуд. Доимий дори-дармон қабул қилиши зарур бўлган фуқароларнинг чет элда узоқ вақт қолиб кетгани уларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Бош консулхона вакиллари сўнгги йилларда лицензиясиз фаолият юритаётган фирмалар туфайли бу каби ҳолатлар кўпайганини таъкидлаб, расман фақат 14 та ташкилот Умра зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатган. Ҳозирда вазият назоратга олинган бўлиб, имконияти бор фуқароларга ўз ҳисобидан чипта хариб қилиб қайтиш тавсия этилмоқда.

Ватанга қайтгач, алданган зиёратчилар ўзларини қийин аҳволга солган шахслар устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилган.

Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 40 нафардан зиёд ўзбекистонлик зиёратчи оғир вазиятда қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мурожаатчи Бобур Раҳмоновнинг сўзларига кўра, умра зиёрати учун келган фуқаролар сайёҳлик фирмаси томонидан ташлаб кетилган. Зиёратчиларни қаровсиз қолдирган фирма MOXI-TOBON TRAVEL экани таъкидланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...