Марғилондаги “Хўжа Порсо” масжидининг бузилишига рухсат берилмаган. Тарихий объектнинг вайрона қилингани учун ким жавоб беради?
Ҳодисалар

Марғилондаги “Хўжа Порсо” масжидининг бузилишига рухсат берилмаган. Тарихий объектнинг вайрона қилингани учун ким жавоб беради?

732

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маданий мерос агентлигининг баёнотига кўра, Марғилондаги “Хўжа Порсо” масжидининг бузилишига рухсат берилмаган. Қолаверса, янги бинолар мажмуасини қуриш лойиҳаси рад этилган экан. Хўш, шундай экан,тарихий объектни бузишга ким буйруқ   берган ва бу қилмиши учун биров жавоб берадими? Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, таниқли журналист Эльмира Тухватуллинанинг сўзларига кўра, 1869 йилда қурилган, сайёҳларнинг кўплаб журналларида акс этган, падемиягача экскурсиялар уюштирилган Марғилондаги “Хўжа Порсо” масжид энди йўқ, устунлар ва ноёб шифтлар оддий болор каби эгасиз ерда ётибди. 

Маданий мерос агентлигининг хабарида қайд этилишича, Хўжа Порсо масжиди ҳудудида қўшимча иншоотлар қуриш лойиҳаси ҳақиқатан ҳам ўтган йилнинг ноябрь ойида Маданият вазирлиги маданий мерос Департаменти қошидаги илмий-эксперт Кенгаши томонидан кўриб чиқилган.

Экспертлар тақдим этилган ҳужжатларни пухта ўрганиб, аниқ кўрсатма беришган, хусусан янги бош режани ишлаб чиқишда масжид ҳудудидаги бинолар мажмуасини сақлаб қолиш ва янги иншоотларни Марғилоннинг анъанавий меъморчилигини ҳисобга олган ҳолда қуриш зарурлиги таъкидланган. 

Қизиғи шундаки, реконструкция лойиҳасининг ижрочилари бинонинг бош режасини тақдим этишмаган. Натижада янги билан эски бинолар ўртасидаги тафовут ҳамда лойиҳалаш ташкилотида зарур лицензия йўқлиги туфайли илмий-эксперт Кенгаши аъзолари лойиҳани амалга ошириш таклифини бир овоздан рад қилишган. 

Нима учун салбий қарор қабул қилинганидан кейин маҳаллий раҳбарлардан бири масжидни бузиб ташлаш буйруғини берган ва бунинг натижасида унга нима берилганини билиш қолаяпти холос. Маданий мерос агентлигининг хабарига кўра, айни пайтда бу масала билан Бош прокуратура шуғулланмоқда ва барча ҳужжатлар у ерга юборилган. 

Бошқаларга сабоқ бўлиши учун жазо муқаррарлигига умид қиламиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...