Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Машиналарнинг эшигига қулф илиб қўйиб, уни ечиб олиш эвазига пул талаб қилган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур фирибгарлик жуда оддий схема бўйича амалга оширилган. Машинанинг эшигига қулф илиб қўйилиб, ҳаракатланиш пайтида бу қулф эшикнинг рангли қопламасига зарар етказиши мумкин юўлган. Машинани шикастланишидан ҳимоялаш учун қулфнинг калити ёки унинг кодини “сотиб олиш” таклиф қилинади.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 29 ёшли Мухриддин ушланган. Гувоҳлар иштирокида унинг ёнидан ашёвий далил сифатида иккита кодли қулф топиб олинган.
Суҳбат давомида унинг маълум қилишича, пул ишлашнинг бундай усулуни Интернетдан кўриб қолган ва синаб кўришга қарор қилган.
Режага кўра, эркак эшикка қулф илиб қўйиб, унинг калити ёки кодини сотиб олиш таклифи ёзилган хатча қолдирган. Пул келиб тушгач, у қулф қодини юбориши лозим эди.
Айни пайтда терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Изоҳлар мавжуд емас