Загрузка
Загрузка
Маст  эркак ўз онасини ўлдирди
Ҳодисалар

Маст эркак ўз онасини ўлдирди

1883
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Чилонзор туманида эркак ўзининг 74 ёшли онасини уриб ўлдирган. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, уларнинг иккаласи ҳам маст ҳолда бўлган пайтда ўрталарида низо келиб чиққан.

Кекса аёлнинг ўлдирилганлиги 1 ноябрь куни аниқланган бўлсада, қотиллик бир кун илгари юз берган. 31 октябрь куни эрталаб соат 10-00 атрофида 41 ёшли Д. ва онаси Валентина спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжаллашишган. Эркак онасига ташланиб, тўқмоқ билан урган ва ўз хонасига кириб кетган. Қилмишдан таскин топмаган Д. қайтиб келиб яна онаси билан жанжал қилишни давом этган. Хонада турган курсининг устки қисмини олиб, онасининг бошидан уришни бошлаган.

Охир-оқибат эркак онасини қолдириб, уйдан чиқиб кетган. Тушликка яқин пайтда Д. хушёр тортиб, уйга қайтишда онаси учун озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олган. Хонага назар ташлаган Д. онасининг ҳаракатсиз ётганини кўриб, безовта қилмасликка қарор қилган. Кейинги куннинг иккинчи ярмида у онаси жойидан қўзғалмаганлигини пайқаб қолган.

Онасида тириклик аломатлари йўқлигини аниқланган ўғил тез ёрдамни чақирган. Етиб келган шифокорларга аёл оғир тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмганлигини аниқлаш қолган холос.

Д. нисбатан Жиноят Кодексининг 104 моддаси 3 қисми “д” банди (жабрланганнинг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳатларини етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, эркак ҳибсга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...