Загрузка
Загрузка
Май бошидан бери йўл қоидаларига зид тарзда ташилган 4 мингга яқин бола аниқланди
Ҳодисалар

Май бошидан бери йўл қоидаларига зид тарзда ташилган 4 мингга яқин бола аниқланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўтказилган рейдлар давомида 1–12 май кунлари оралиғида 7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига ташиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатларда жами 3872 нафар боланинг ҳаёти хавф остида қолган. Хусусан, Навоий вилоятида ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган боғча мудираси 13 нафар тарбияланувчи ва ўзининг уч ойлик фарзандини автомашинада олиб кетаётганда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган эди. Оқибатда мудира вафот этган, 14 нафар бола шифохонага ётқизилган.

Бухоро вилоятида эса 40 нафар боғча боласи маст ҳолатдаги ҳайдовчига ишониб топширилгани қайд этилган. Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс Damas автомашинасида 23 нафар болани ташиб юргани аниқланган.

Наманган вилоятида эса ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи 18 нафар болани ташиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланган вақтида тўхтатилган.

ЙҲХХ вакиллари болалар хавфсизлиги фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас, балки ота-оналар ва масъул шахслар зиммасида ҳам эканини таъкидлаб, фарзандларни қоидаларга зид тарзда ташишга йўл қўймасликка чақирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...