Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экология полицияси ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида навбатдаги назорат рейди ўтказилди. Маълум қилинишича, рейд давомида мораторий жорий қилинган Зарафшон дарёси ўзанида бир гуруҳ фуқаролар давлат рақамисиз WOLVO русумли экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмасини KAMAZ ва HOWO юк автомашиналарига юклаётгани аниқланган.
Ҳолат тунги соат 01:30 атрофида қайд этилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 295 миллиард 238 миллион 402 минг 640 сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ ҳам Зарафшон дарёси ўзанига 422 миллиарддан ортиқ зиён етказилганди. Экополиция қум ва шағал ўғирлашнинг кенг кўламли схемасини фош қилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас