Миллий қадриятларга зид рекламалар юзасидан Рақобат қўмитаси жазо чораларини қўллади
Ҳодисалар

Миллий қадриятларга зид рекламалар юзасидан Рақобат қўмитаси жазо чораларини қўллади

25

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда миллий ва оилавий қадриятларга зид равишда жойлаштирилган бир қатор реклама роликлари муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг, Рақобат қўмитаси томонидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилди. Хусусан, одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган образ ва иборалардан фойдаланган Instagram саҳифалари юритувчилари жавобгарликка тортилди.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида aykous_sekret ва dom_penyuar кийим-кечак дўконларининг расмий юритувчилари Ilyasova Aygerim Marataovna ҳамда Abdullayeva Aynura Rauajovna ЯТТларга нисбатан "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларини бузгани учун иш қўзғатилиб, молиявий жарималар қўлланилган. Ушбу рекламалардаги ҳолатлар жамоатчиликнинг ахлоқ ва маънавият ҳақидаги қарашларига зид деб топилган.

Бундан ташқари, shiray shop, nargizem_shop ва arzon hostel каби саҳифаларда эълон қилинган реклама роликлари мазмуни бўйича ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Мазкур ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.

Маълумот учун, "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид бўлган шакл, ибора ва образлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳолатлар аниқланганда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари муқаррарлиги таъминланади.

Аввалроқ ҳам "Шайтон трусиклар"ни реклама қилган дўкон иши судга оширилганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...