Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари тўрт ёшли болани қуткариб қолишган. Мухбиримиз хабар беришича, унинг учинчи қаватдан тушиб кетишига сал қолган.
"27 декабрь куни соат 14:40да Тошкент Миллий гвардиясининг тезкор гуруҳи ходимлари Яшнобод туманида навбатчилик қилаётиб, 22-сонли ҳарбий шаҳарча уйларидан бирининг деразаси темир панжарасига тиқилиб қолган 4-5 ёшли болани кўриб қолишган. Бола ёрдамга чақираётган бўлган", - дея қайд этди Миллий гвардия матбуот хизмати.
Ходимлар дарҳол яқин атрофда турган Ободонлаштириш бошқармасининг махсус автомашинасини чақириб, учинчи қаватдаги темир панжара орасида осилиб турган болани қутқариб олишган.
Кейинчалик маълум бўлишича, боланинг онаси ўша пайтда ишда бўлган. Болакай соғ ва саломат ўз оиласига топширилган.
Изоҳлар мавжуд емас