Миллий университетда 56 та нодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган
Ҳодисалар

Миллий университетда 56 та нодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган

468

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Миллий университетда 56 та yодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, илк бор бу ҳолат ҳақида ўтган йилнинг декабрь ойида маълум бўлган. Kun.uz нашрининг билдиришича, XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалар қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.

Кейинчалик маълум бўлишича, қўлёзмалар 2018 йилда таъмирлаш пайтида ғойиб бўлган. Бу даврда китоблар университетдан олиб чиқилган.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, XIII-XIX асрларга оид 56та қўлёзма ва 6та литография Миллий университет Ахборот-ресурс маркази заҳираларидан ўғирланган. Уларнинг тахминий қиймати 2,6 млрд. сўмни ташкил этади.

19 февраль куни Бош прокуратура томонидан университетнинг мансабдор шахслари ва молия ходимлари, шунингдек Ахборот-ресурс маркази директорига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан ўзлаштириш) ҳамда бошқа бир қатор моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...