Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Севимли” телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Наманган вилоятида шифокорлар коронавирусли беморларни адаштириб, тирик одамни ўлган деб қариндошларига маълум қилишган.
Бу ҳолатнинг сабаби шундаки, Наманган вилоятидаги тақсимлаш марказида ковид билан даволанган беморларнинг фамилияси бир хил бўлган.
Даставвал, бемор қариндошларига тиббий муассасадан қўнғироқ қилиниб, унинг ўлими ҳақида хабар берилган. Қизиғи шундаки, ушбу қўнғироқдан бир соат илгари “марҳум”нинг ўғли у билан телефон орқали гаплашган. Бемор ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтган.
Шифокорлар отасининг бирдан касал бўлиб, вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитган ўғил ўз қўлоғига ишонмаган. У яқинда отаси билан телефон орқали гаплашганини эслаб, отасига қайта қўнғироқ қилишга қарор қилган. Яхшиямки, отаси телефонни кўтарган.
Навбатчи шифокор Шукрулло Солижонов бу ҳолатни ўша пайтда бир хил фамилияли ва тахминан бир хил ёшдаги иккита бемор борлиги билан изоҳлаган. Беморнинг вафот эганлиги ҳақида бошқа қариндошларга айтилган холос.
Изоҳлар мавжуд емас