Загрузка
Загрузка
Наманганда хоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Наманганда хоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирларда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходимини аҳолидан пул олаётган вақтда қўлга олди.

Ҳар икки ҳолатда ҳам мансабдор шахслар ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, давлат захирасидаги ёки ижарага берилган ерларни ноқонуний равишда хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

Поп туманидаги маҳаллалардан бирида 38 ёшли ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс фуқарога деҳқон хўжалиги учун берилган 30 сотих ернинг 6 сотихини хусусий мулк қилиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашни ваъда қилган. У ушбу хизмати эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, пулнинг ярмини таниши орқали олаётганда ушланган.

Давлат кадастрлари палатаси Поп туман филиали ишчиси эса давлат захирасидаги 10 сотих ер ва ундаги уй-жойни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 доллар ва 4,8 миллион сўм олаётган вақтида ушланган.

Ҳоким ёрдамчиси ва унинг шеригига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора беришда иштирокчилик) билан, кадастр ишчисига нисбатан эса 168-модданинг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ ҳам Тошкентда ҳокимият мутахассиси тадбиркорнинг дўконини "снос" рўйхатига киритмаслик эвазига пул талаб қилганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...