Учтепа ҳокимлиги ходими 3000 доллар пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Учтепа ҳокимлиги ходими 3000 доллар пора билан қўлга тушди

56

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда ҳокимият мутахассиси тадбиркорнинг дўконини "снос" рўйхатига киритмаслик эвазига пул талаб қилган. Пора олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган.

Маълум булишича, Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси тадбиркорга тегишли савдо дўконини бузилишдан сақлаб қолишни ваъда қилган. У ўз хизмати эвазига 3 минг доллар сўраган ва мазкур маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора беришда шериклик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва ҳолатга алоқадор бошқа шахсларнинг бор-йўқлиги текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Давлат кадастрлар палатаси Бўстонлиқ туман филиали ходими ҳам ер майдони ҳужжатларини сохталаштириб бериш эвазига пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...