Навбат ортидаги даромад. UzAuto Motors ўзбекистонликлар автомобиль сотиб олиш учун бирданига 200та шартнома тузиб, навбатни сотаётгани ҳақида маълум қилди
Ҳодисалар

Навбат ортидаги даромад. UzAuto Motors ўзбекистонликлар автомобиль сотиб олиш учун бирданига 200та шартнома тузиб, навбатни сотаётгани ҳақида маълум қилди

1300

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors ўзбекистонликлар автомобиль сотиб олиш учун бирданига 200та шартнома тузиб, навбатни сотаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Барча мамлакатлардаги автомобил саноати яримўтказгичларнинг глобал танқислиги билан боғлиқ бўлган оғир даврларни бошдан кечирмоқда. Микрочипларнинг кам ишлаб чиқарилиши натижасида бир қатор йирик автомобил заводлари тўлиқ ёпилди. “UzAuto Motors”  компанияси халқаро муаммолардан заводлар фаолиятини тўлиқ тўхтатмаган ҳолда ҳамда иш ўринларини қисқартирмасдан энг кам салбий оқибат билан чиқиб кетишга эришди. Шунга қарамасдан, кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетганлигининг гувоҳи бўлишди ва оқибатда янги автомобилларнинг етишмовчилиги кузатилди”, - дея таъкидламоқда комания вакиллари.

Ушбу салбий оқибатлар автомобилларни сотиш ҳамда сотиб олишнинг ноқонуний йўлларини келтириб чиқарди. Шаффоф савдо тизимининг мавжудлиги ва коррупцияга қарши курашиш бўйича турли хил чора-тадбирларга қарамай, баъзи бир шахслар ўз даромадини чиқариб олиш ҳамда тизимни четлаб ўтишнинг янги методларини топишади.

"Шундай қилиб, яқинда сотув тизими ёрдамида бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу шахслар юзага келган ҳолатни ўз бизнесига айлантириб, қўйилган навбатини кутишни хоҳламайдиган шахсларга ўз навбатини имтиёзли бериш мақсадида шартномалар тузишади”, - дея хабар бермоқда UzAuto Motors.

Компаниянинг таъкидлашича, Баъзиларнинг ажралиб туриш истаги ва автомобилларни қисқа вақт ичида олишга бўлган хоҳиши ҳамда бошқаларнинг биринчилар ҳисобига кўра бой бўлиш истаги бошқа барча мижозларнинг норозилигига олиб келади ва бу компанияга таъсир қилади. “UzAuto Motors”  ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мижозларнинг шахсий мурожаатлари ва шикоятларисиз на тезкор чора-тадбирлар кўриш, на жиноий иш бўйича тергов олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.

"Жорий йилда компаниянинг ишонч телефон рақамлари ва call-center хизматига "шапка"га оид бирорта ҳам шикоят келиб тушмади. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам бундай мурожаат бўлмаган. Ноқонуний битимлар тузишда қатнашган ҳар бир иштирокчи жиноий жавобгарликка тортилади. Ушбу ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки компаниянинг call-center хизматига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, -дея таъкидламоқда компания.

“UzAuto Motors”  компанияси янги автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг барча ноқонуний йўлларини олдини олиш учун савдо маълумотлар базасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиққан. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагидаги ҳамкорликни ўзида акс эттирган ушбу лойиҳа ўша ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...