Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Навоий сув таъминоти" жамияти буюртмачилигида ўтказилган бошланғич қиймати 15,5 миллиард сўм бўлган тендерда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.
Ҳолат Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида ўтказилган ўрганишлар давомида маълум бўлган.
Қўмита маълумотига кўра, тендерни ўтказиш жараёнида "Навоий сув таъминоти" томонидан Ўзбекистоннинг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни талабларига риоя этилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан жамиятга нисбатан иш қўзғатилган. Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича компанияга молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
Бундан олдин ушбу қўмита томонидан ўтказилган "сирли мижоз" тадбирлари давомида бир қатор дорихоналарда дори воситалари белгиланган референт нархлардан бир неча баравар қимматга сотилаётгани маълум бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас