Загрузка
Загрузка
Навоий вилоятининг тўртта туманида аномал иссиқ сабабли боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ҳодисалар

Навоий вилоятининг тўртта туманида аномал иссиқ сабабли боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида ҳаво ҳароратининг 44–45°C гача кўтарилиши кутилаётгани муносабати билан, Учқудуқ, Нурота, Томди ва Конимех туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йилнинг 14 июлидан 17 июлига қадар вақтинча тўхтатилади. 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ушбу қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли фармойишларига асосан қабул қилинган.

Чекловлар жорий этилган ҳудудлар кесимида қуйидагича белгиланган:

  • Учқудуқ ва Нурота туманларида — барча давлат боғчалари;

  • Томди туманида — фақат 2-, 4- ва 5-сонли давлат боғчалари;

  • Конимех туманида — 1-дан 11-сонгача ҳамда 13-дан 17-сонгача бўлган давлат боғчалари фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотлари 2026 йил 20 июль, душанба кунидан бошлаб одатий тартибда иш фаолиятини тиклайди.

Ҳозирда вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги давлат боғчаларида санитария-гигиена талаблари ҳамда зарур шароитлар мавжудлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкин. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ота-оналардан куннинг энг иссиқ вақтида болаларни очиқ ҳавода қолдирмасликни ва шифокорлар тавсияларига амал қилишни сўраган.

Кеча худди шу сабаб билан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳам фаолияти вақтинчалик тўхтатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...