Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 5 январь куни эрталаб соат 07:40 атрофида, Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудидан ўтган "Навоий–Учқудуқ" (А-379) халқаро йўлида аянчли ЙТҲ юз берди. 17 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи бошқарувидаги "ZHONG TONG BUS" русумли автобус йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган.
Автобус салонида жами 47 нафар киши бўлган. Афсуски, икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Турли даражадаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаро зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Навоий вилояти ИИБ томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, автобус техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлган. 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳозирда жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда янги йилнинг илк соатларида ЙТҲ рўй берганди. Натижада бир машина ёниб кетган эди.

Изоҳлар мавжуд емас