Загрузка
Загрузка
Навоийда таълим бўлими ходимлари ҳужжатларни ёқаётгани акс этган видео тарқалди
Ҳодисалар

Навоийда таълим бўлими ходимлари ҳужжатларни ёқаётгани акс этган видео тарқалди

127
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилояти Хатирчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари қоғозларни ёқаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳодиса тумандаги мактабларда текширувлар ўтказилаётган бир пайтда содир бўлган. Ҳозирча қандай ҳужжатлар ёқилгани ва бу ҳолат текширувлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги маълум қилинмаган. 

Uzdiplomat.uz нашри тарқатган видеода туман таълим бўлими бошлиғининг ўринбосари ва кадрлар бўлими инспектори экани тахмин қилинаётган шахслар тасвирланган. 

Айни пайтда Хатирчи тумани мактабларида назорат-тафтиш тадбирлари ўтказилмоқда. Бироқ ходимлар айнан қандай ҳужжатларни ёққани, уларни йўқ қилиш бўйича ким топшириқ бергани ва бу жараён текширувларга алоқадорлиги ҳозирча номаълум. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига кўра, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни йўқ қилиш, шикастлаш ёки яшириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, сақлаш муддати тугаган ҳужжатларни ҳам белгиланган тартиб ва тегишли далолатномаларсиз йўқ қилиш мумкин эмас. 

Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда бошқа назорат қилувчи идоралар ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...