Загрузка
Загрузка
Музликларнинг эриши Ўзбекистонда сув танқислигини кучайтириши мумкин — ОТБ
Жамият

Музликларнинг эриши Ўзбекистонда сув танқислигини кучайтириши мумкин — ОТБ

93
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иқлим ўзгариши ва музликларнинг тез эриши Марказий Осиёда сув хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётгани ҳақида огоҳлантирди. Банкнинг 2026 йил ноябрь ойида эълон қилинган тадқиқотига кўра, Норин ва Панж дарёлари ҳавзаларида аср охирига бориб ҳарорат айрим фаслларда 5 даражагача кўтарилиши мумкин. 

Тадқиқотда 1981–2020 йилларда ўрганилган ҳудудларда ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда ўртача 0,4 даражага ошгани қайд этилган. 

Олимлар 2035, 2055, 2085 ва 2100 йиллар учун иқлим прогнозларини ишлаб чиққан. 

Норин дарёси ҳавзасида музликлар майдони қарийб 1 минг квадрат километрни ташкил этади. 

Панж ҳавзасида эса бу кўрсаткич 4 минг квадрат километр атрофида. Музликларнинг дастлаб тез эриши дарёларда сув миқдорини вақтинча ошириши мумкин, аммо муз захиралари камайгани сари ёзги сув оқими қисқариши эҳтимоли бор. 

Бу ҳолат Ўзбекистон учун ҳам муҳим. Норин Сирдарё ҳавзасининг асосий сув манбаларидан бири бўлиб, Панж Вахш билан қўшилиб Амударёни ҳосил қилади. Дарёлардаги сув оқимининг камайиши, айниқса, суғоришга эҳтиёж юқори бўлган ёз ойларида қишлоқ хўжалигига таъсир қилиши мумкин. 

ОТБ мутахассислари сув йўқотишларини камайтириш, суғориш тармоқларини модернизация қилиш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни кенгайтириш, қурғоқчиликка чидамли экинларни жорий этишни тавсия қилмоқда. 

Шунингдек, музликларни кузатиш, сел ва тошқинлардан эрта огоҳлантириш тизимларини кучайтириш ҳамда минтақадаги давлатлар ўртасида гидрологик маълумот алмашинувини яхшилаш зарурлиги таъкидланган.

Аввалроқ Марказий Осиёда 80 миллион гектардан ортиқ ернинг ҳолати ёмонлашганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...